| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ»
– „То улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) жизя (солиғи)ни тўламагунларича, жанг қилинг!“. [9:29]
Абу Убайд «Амвол»да Ҳасан ибн Муҳаммаддан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. Ҳажар мажусийларига Исломга даъват қилиб ёзган мактубларида шундай деганлар:
«فَمَنْ أَسْلَمَ قُبِلَ مِنْهُ، وَمَنْ لاَ ضُرِبَتْ عَلَيْهِ الْجِزْيَةُ. فِى أَنْ لاَ تُؤْكَلَ لَهُ ذَبِيْحَةٌ، وَلاَ تُنْكَحَ لَهُ اِمْرَأَةٌ»
«Ким мусулмон бўлса, мусулмонлиги қабул қилинади. Ким мусулмон бўлмаса, сўйган ҳайвони ейилмагани ва бирон аёл унга никоҳланмагани учун унинг гарданига жизя солинади». Жизя кофирлардан олинади. Мусулмон бўлишса, улардан соқит қилинади. Жизя молга эмас одамга солинади. Ҳар бир кофирнинг молидан эмас, ўзидан олинади. Жизя «жазо» сўзидан олинган. Демак, у одамдан кофирлигига жазо тариқасида олинади. Шунга кўра, мусулмон бўлмагунича ҳатто, урушда қатнашса ҳам соқит бўлмайди. Чунки жизя мусулмонларни ҳимоя қилганлиги учун ундан соқит бўладиган нарса эмас. Жизя - беришга қодир одамдангина олинади. Чунки Оллоҳ Таолонинг:
»عَنْ يَدٍ« «ўз қўллари билан» дегани, қодир бўлган одамлар, деганидир. Қурби етмайдигандан олинмайди. У фақат эркаклардан олинади. Аёлга, гўдакка, жиннига жизя солинмайди. Ҳатто бир аёл Ислом диёрига яшаш учун келиб, жизя тўламоқчи бўлса, яшашга рухсат берилади, аммо ундан жизя олинмайди. Жизяга махсус миқдор белгиланмайди. Бу иш халифанинг раъйи ва ижтиҳодига яшовчининг тоқатидан ошириб юбормаслиги шарти билан ҳавола қилинади. Ибн Абу Нажиҳ ривоят қилади: «Мен Мужоҳидга, нега шомликларга тўрт динор, яманликларга эса бир динор (жизя солинган) деган эдим, у, бойликка қараб шундай қилинган, деб жавоб берди». Бухорий ривояти. Қодир одамга жизя солинганидан кейин камбағаллашиб кетса, уни тўлаш бўйнига қарз бўлиб қолади. Унга нисбатан камбағал қарздорга қилинадиган муомала қилиниб, бой бўлиши кутилади.
83-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|